Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2022-йилда 5,1 фоизга ўсгандан сўнг, 2023-йилда товар ва хизматларнинг глобал савдоси ўсиши прогнозини сезиларли даражада пасайтирди. Бу ҳақда халқаро ташкилот ҳисоботида келтирилган.
“Жорий йилда жаҳон савдосининг ўсиши прогнози июл ойига нисбатан 1,1 фоизга камайди. Шу билан бирга, 2022-йилда товар ва хизматларнинг жаҳон савдоси ҳажми 5,1 фоизга ошди”, дея таъкидлади ХВЖ экспертлари.
Ҳисоботда айтилишича , 2024-йилда жаҳон савдоси 3,5 фоизга ўсади, бу аввалги прогноздан 0,2 фоизга камдир.