Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

XVI асрга оид мадрасанинг ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилган

XVI асрга оид мадрасанинг ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилган

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида:

Тошкент шаҳридаги “У.М.” жамоат фонди мансабдор шахслари томонидан Чилонзор туманидаги XVI асрга оид Абдулқосим Эшон мадрасаси архитектура ёдгорлиги ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилиши ва коммуникация тармоқлари ўтказилиши оқибатида ёдгорликка 65,6 млн. сўм зарар;

МЧЖ раҳбари О.А. ва бошқалар томонидан Наманган шаҳридаги XIX асрга оид “Сирли масжид” архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташланиб, ёдгорликка 554,4 млн. сўм зарар;

фуқаро М.К. томонидан Андижон шаҳридаги ХХ асрга оид Юнусхожи масжиди архитектура ёдгорлигининг 113,7 м3 қисми бузиб юборилиб, ёдгорликка 801,5 млн. сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:02 04.04.2024. Ўқилди: 938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!