Пайшанба куни ҳаракат етакчиси Абдул Малик Ал-Хусий Ғазо секторида 202 кундан буён давом этаётган ҳарбий босқин давомида улар 102 та юк кемасига ҳужум уюштиргани ҳақида баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Эйлат шаҳридаги Исроил порти доимий ҳужум туфайли фаолиятини тўхтатган. Хусийлар ўтган йил октябрь ойида, яъни Ғазода ҳарбий босқин бошлангандан кейин, Исроилга қарашли ёки ушбу давлатга алоқаси бор кемаларнинг Қизил ва Араб денгизидан ўтишига тўсқинлик қилиб келмоқда.