Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хушхабар: Йигитали Мамажоновнинг бешинчи фарзанди дунёга келди

Хушхабар: Йигитали Мамажоновнинг бешинчи фарзанди дунёга келди

Актёр Йигитали Мамажоновнинг оиласида янги меҳмон дунёга келди. Актёрнинг рафиқаси, актриса Муқаддас Саъдуллаева бу ҳақда Инстаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Актрисанинг маълум қилишича, улар қиз фарзандли бўлишган. Қизалоққа Ҳадича дея исм қўйишганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Йигитали Мамажоновнинг хонанда Райҳон билан турмушидан эгизак ўғиллари, Нигина исмли иккинчи рафиқасидан қиз фарзанди бор. Актриса Муқаддас Саъдуллаева билан турмушидан бир ўғли, ва мана, энди Ҳадича исмли қизи бор.

Санъаткорлар оиласини янги меъмон билан қутлаймиз. Умри узоқ ва ризқи бутун бўлишини тилаймиз.

Киритилди: 12:06 03.12.2019. Ўқилди: 6918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!