Ўзбекистонда 5G ни татбиқ этиш бўйича Президент топшириғини бажариш учун “Coscom” мобил алоқанинг бешинчи авлоди – 5Gни синаш жараёнини бошлади. Жумладан, “ICT EXPO 2019” кўргазмаси доирасида журналистлар, блогерлар ҳамда кўргазма иштирокчилари учун синов режимидаги 5G қурилмасининг намойиши ўтказилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Кўргазманинг биринчи кунида “Ucell”нинг муҳим ташаббусига старт берилди. Бу – пойтахт метросида 3G ва 4G технологияли мобиль алоқадан фойдаланиш имкониятига доир лойиҳадир. Энди Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Амир Темур хиёбони” ва “Мустақиллик майдони” бекатларида Metrotelecom билан ҳамкорликда Ucell мобиль тармоғи ишга тушади. Ниҳоят, Тошкент шаҳрининг фахри бўлмиш ер ости транспортида мобиль алоқа ва интернетдан фойдаланиш имконияти яратилди.