Хитой ресторанларидан бирида овқатланишни ихтиёр этган бир жуфтлик тушликка имбир, соя соуси ва пиёз билан димланган камбала буюришди.
Буюртмани столга келтиришгач, кишини ҳам кулдирадиган, ҳам қўрқитадиган ғалати ҳодиса содир бўлди. Қайта тирилган (ёки ҳали ўлмаган) балиқ тарелкадан тушиб, стол устида лапанглай бошлади.
Табиийки, таом эгаларининг иштаҳаси шу заҳотиёқ ғиппа буғилди. Мазкур видео ижтимоий тармоқларда ҳам тез тарқалиб кетди. Экспертларнинг фикрича, таом чала тайёрланган бўлиши мумкин.
Manba: inshe.tv