Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хулио Иглесиас жинсий зўравонликда айбланмоқда

Хулио Иглесиас жинсий зўравонликда айбланмоқда

Испания Миллий суд ҳайъати машҳур хонанда Хулио Иглесиасга нисбатан киритилган даъво аризасини кўриб чиқишга розилик берди.

Суд органи тарқатган маълумотга кўра, мурожаат хонанданинг икки нафар собиқ ходимаси томонидан тақдим этилган. Аёллар Иглесиасни жинсий тегажоғликда айбламоқда.

Даъво аризасида санъаткорга нисбатан тан жароҳати етказиш ва инсон қадр-қимматини камситувчи муомалада бўлиш билан боғлиқ айбловлар ҳам илгари сурилган.

Аввалроқ, 13 январь куни elDiario нашри икки нафар аёл хонанданинг қароргоҳларида ишлаган даврида жинсий тегажоғлик ва зўравонликка дуч келганини даъво қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Уларнинг билдиришича, воқеалар 2021 йилда Иглесиаснинг Доминикан Республикаси ва Багама оролларидаги уйларида содир бўлган.

Даъвогарлардан бири хонанданинг уйида хизматкор, иккинчиси эса физиотерапевт бўлиб ишлаган.

Хулио Иглесиас ўзига нисбатан билдирилган айбловларни рад этиб, уларни ёлғон деб атаган.

83 ёшли Хулио Иглесиас испан тилида ижод қилувчи тижорий жиҳатдан энг муваффақиятли қўшиқчилардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 23:32 18.11.2026. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар