Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Xудудларда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Xудудларда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Э.Р. фуқаро А.Т.га 3 000 АҚШ долларини 38,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, 3 000 АҚШ доллари, 35 950 Россия рубли ва 3 000 қирғиз соми ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро У.Б.га 1 900 АҚШ долларини 24,7 млн сўмга, 83 800 Россия рублини 12,9 млн сўмга ва 485 500 тенгени 13,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Яккабоғ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. фуқаро М.Х.дан 3 500 АҚШ долларини 45,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Гурлан тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.К. “Гурлан деҳқон бозори” АЖ олдида фуқаро М.Х.дан 350 000 Россия рублини 52 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:39 11.04.2025. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!