Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод, Қўшкўпир тумани бўлимлари ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро М.М.нинг хонадони ва “U.S.” хусусий корхонасининг савдо дўконларида қалбаки акциз маркали 51 турдаги 686 дона алкоголь ва 17 турдаги 188 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.