Бугун 14 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хотинининг бармоғини синдирган шахсга оилавий зўравонлик айблови билан ҳукм ўқилди

Хотинининг бармоғини синдирган шахсга оилавий зўравонлик айблови билан ҳукм ўқилди

Тошкентда турмуш ўртоғининг бармоғини синдирган шахс жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Ҳукмга кўра, 1992 йилда туғилган С.Ф. Қурилиш вазирлигида мутахассис бўлиб ишлаган. У 2024 йил 21 август тунда Олмазор туманидаги хонадонида хотини Б.Ф.нинг чап қўл бармоғини қасддан синдириб, унга тан жароҳати етказган. Ўтказилган судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, аёлга “соғлигининг узоқ, 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келадиган ўртача оғирликдаги тан жароҳати” етказилган.

С.Ф. судда айбига иқрорлик билдирмаган ва жанжал вақтида хотинининг бармоғи “қўлига кириб қолганини”, қўлини тортиб олаётганида Б.Ф. “бармоғим синди” дея бақириб юборганини айтган. Шунингдек, эркак ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчидан кечирим сўрашини маълум қилган ҳамда суддан енгиллик беришни сўраган.

Жабрланувчи Б.Ф. эса 21 август куни кечқурун С.Ф. билан касал қизига эътибор бермаётгани масаласида жанжаллашиб қолганини, турмуш ўртоғи уни урмоқчи бўлганида қўлини кўтариб, ҳимояланганини, аммо эри бармоғини ушлаб олган ҳолда атайлаб қайириб синдирганини билдирган. Бундан ташқари, аёл турмуш ўртоғи билан ярашиш нияти йўқлигини, сабаби бу оилавий жанжал анчадан бери давом этиб келишини, С.Ф.га нисбатан қонуний жазо тайинлашни сўраган.

Суд ҳукми билан С.Ф. Жиноят кодексининг 162-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Киритилди: 22:00 30.11.2024. Ўқилди: 1078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!