Франция терма жамоаси футбол бўйича “ЖЧ-2018”нинг илк финалчиси бўлди. Унинг финалдаги рақиби эса бугун Хорватия-Англия баҳсидан сўнг маълум бўлади.
“ФактХабар” сайтининг билдиришича, Сербиянинг ҳоким партияси депутати Владимир Жуканович сербиялик машҳур теннисчи Новак Жоковичнинг Хорватияни қўллаб-қувватламоқчи экани ҳақидаги интервьюсини ҳазм қилолмаган. У машҳур теннисчининг қарашларини кескин танқид қилган: “Фақат нодонларгина Хорватия терма жамоасига мухлислик қилади. Демак, Новакни тушунса бўлади».