Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қурол ишлатдими?

Хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қурол ишлатдими?

Қурол билан боғлиқ видео юзасидан расмий изоҳ берилди.

Ижтимоий тармоқларда “хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қурол ишлатгани” акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолатни тезкор ўрганиб, видеодаги шахсларга аниқлик киритди.

Маълум бўлишича, 20 январь куни фуқаро Я.Ю. ўзига тегишли, рухсатномаси мавжуд ов қуролини таниши Қ.Х.га қонунга хилоф равишда фойдаланиш учун берган. Қурол қўлланилган, бироқ инсонлар ёки ҳайвонларга зарар етмаган.

Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 220-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қурол ва ўқ-дорилар вақтинча олиб қўйилди. Текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!