Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хорижий давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади

Хорижий давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади

Президент томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Қонунга кўра, депутат ва сенаторнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилиш ҳолатлари кенгайтирилмоқда:

  • депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда;
  • тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир йил ичида 30 ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда;
  • чет давлатнинг доимий яшаш гувоҳномасини ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда;
  • партия рўйхати асосида сайланган депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда.

Шунингдек, депутат, сенатор томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилган тақдирда қуйидаги чоралар кўрилиши белгиланмоқда:

  • огоҳлантириш бериш;
  • узр сўрашни талаб қилиш;
  • одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига йўл қўйилганлиги фактини ўқиб эшиттириш;
  • депутатнинг, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш;
  • депутатнинг, сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларига нисбатан ҳам худди шу каби чоралар белгиланмоқда.

Депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор тегишли палата, ўзи таркибига кирган сиёсий партия фракцияси, шунингдек, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда, ҳар бир иштирок этилмаган ҳолат учун бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолинади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 4 июлдан кучга кирди.

Киритилди: 09:27 06.07.2024. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!