Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хорижда яшайдиган Ўзбекистон фуқароларига биометрик паспорт бериш тартиби белгиланди

A A A
Хорижда яшайдиган Ўзбекистон фуқароларига биометрик паспорт бериш тартиби белгиланди

Ҳукуматнинг 30 январь 2020 йилдаги 49-сонли қарори билан консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби белгиланди.

Тасдиқланган низомга кўра, ушбу фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш, расмийлаштириш ва алмаштириш:

- хориждаги консуллик муассасалари;

- Ташқи ишлар  вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти;

- Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Консуллик муассасалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспорти қуйидаги Ўзбекистон фуқароларига расмийлаштирилади:

- хорижда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган;

- Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган ва 6 ойдан кўп муддатга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, контракт бўйича ишлаш, оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга вақтинчалик яшаш учун чиққан ҳамда консуллик муассасаларида вақтинчалик рўйхатда турган.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш Ўзбекистон ҳудудида маълумотларни йиғиш пункти томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда, хорижда эса – дипломатик почта жўнатилиши жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

Киритилди: 21:05 02.02.2020. Ўқилди: 2794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!