Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хорижда таълим олишни хоҳловчилар учун яна бир имконият яратилди

A A A
Хорижда таълим олишни хоҳловчилар учун яна бир имконият яратилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан хорижий давлатларнинг етакчи олий ва илмий-таълим муассасаларига малака ошириш ва стажировка ўташ, магистратура ҳамда докторантурада ўқишга юборилиши режалаштирилаётган номзодларга инглиз тилини ўргатиш ўқув курслари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Халқ сўзи ONLINEга вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, айни пайтда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ташкил этилган семинар-тренингда 130 нафар тренер махсус тайёргарликдан ўтмоқда. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб улар 22 та ОТМда хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини олиб боришади.

Чет тилини ўргатиш курслари 3 ой давом этади: бир ой мобайнида ОТМларда тренерлар томонидан ўқувлар олиб борилади, икки ой мобайнида тингловчилар english.edu.uz манзилидаги платформада дастур доирасида белгиланган топшириқларни онлайн режимида мустақил ўзлаштиришиб боришади.

Ўқув курсларида British Council (Британия Кенгаши), Alliance Francaise (француз альянси), Geothe Instit (Гёте институти) каби халқаро ташкилотларнинг малакали тренерлари ҳам қатнашади.

Мазкур курсларга жами 1200 нафардан ортиқ тингловчилар қамраб олинади ва уларни муваффақиятли ўзлаштирган педагог кадрларга 2020 йилда Эл-юрт умиди жамғарма стипендиати бўлиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилади.

Manba: xs. uz

Киритилди: 21:50 29.03.2019. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!