Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хоразмлик журналистнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига жазо тайинланди

Хоразмлик журналистнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига жазо тайинланди

Бугун, 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов) ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи У.С.га нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Қўшни маҳалла” канали хабар берди.

Унга кўра, судланувчи 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилиниши баробарида бир ярим йил автомашина бошқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, журналист Давлат Назар 2019 йил 6 ноябрь куни соат 23:55 ларда “Урганч-Хива” йўлининг 4-километрида содир бўлган автоҳалокат оқибатида вафот этган эди.

Киритилди: 21:15 19.02.2020. Ўқилди: 1742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!