Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хоразмлик эркак ИИБ ходимлари томонидан дўппослангани айтилмоқда

Хоразмлик эркак ИИБ ходимлари томонидан дўппослангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқлардаги «фуқаро Ш.Ю.га Гурлан туман ИИБ ходимлари куч ишлатишди» сарлавҳали хабарлар ўрганилди.

Аниқланишича, фуқаро Э.Р. ва Ш.Ю.лар Гурлан туман прокуратурасига мурожаат қилиб, унда туман ИИБ ходимлари куч ишлатиб, тан жароҳати етказишганлигини ва Ш.Ю туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганлигини кўрсатиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, фуқаро Ш.Ю.да тан жароҳати бор ёки йўқлигини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси ва ИИБ ходимлари ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда мурожаатдаги ҳолатлар юзасидан Гурлан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Киритилди: 14:58 12.08.2022. Ўқилди: 1936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!