Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хоразмда ҳоким фермерларни онаси-ю қизини аралаштириб сўкди

Хоразмда ҳоким фермерларни онаси-ю қизини аралаштириб сўкди

Ижтимоий тармоқларда яна бир сўконғич ҳокимнинг аудиоси тарқалди. Дастлаб «Xorazm-nеws» каналида «жаранглаган» ҳақоратга тўла гаплар «муаллифи» Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими Мақсуд Саидов экани айтилмоқда.

"Xabar.uz"га кўра,  ҳоким тумандаги фермерлар билан ўтказган йиғилишида ер майдонлари тайёр эмаслиги важидан келиб чиқиб, уларни онаси-ю қизидан келиб, болахонадор гаплар билан сўкади.

Сўкинишларни ёзиш не, ҳатто эшитиб бўлмаслиги эътиборидан уларни келтиришни лозим топмадик. Фақат Бош прокуратурага сўров юборилдики, ҳоким бувага тегишли дейилаётган  ҳолат юзасидан янгилик борми?

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси текшириш ўтказлмоқда, натижаси ҳақида қўшимча  ахборот берилади.

Киритилди: 19:33 23.01.2020. Ўқилди: 4584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!