Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
❓Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисмда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият нохуш бўлган давлатлардан келтирилган одамлар карантинга жойлаштирилгани, кейин шу карантиндагилар орасида касаллик тарқаб кетгани ҳақида маълумот бор. Шуларнинг тақдири нима бўлди?
❗️Жорий йилнинг 22 март куни Москва – Урганч (239 нафар) ва Новосибирск – Урганч (253 нафар) йўналишидаги чартер авиарейсларида жами — 492 нафар фуқаро Шовот туманида жойлашган 49093-сонли ҳарбий қисмда карантин госпиталига жойлаштирилди.
Жорий йилнинг 23-24 март кунлари ушбу ҳарбий қисмдаги карантин пунктида 492 нафар фуқародан "Covid-2019" короновирус касаллигини аниқлаш мақсадида намуналар текшириш учун олинди.
‼️ 2020 йил 25-27 март кунлари вирусологик текширувлар натижасига асосан, 7 нафар мусбат натижа қайд қилинди ва у ердагилар "Ёшлар" ва "Ҳаёт-НН" меҳмонхоналари, Хонқа саноториясига, ТТА Урганч филиали клиникасига, ТАТУ Урганч филиали ётоқҳонасига кўчирилди.
? Ҳозир харбий қисмда фуқаролар қолмаган.