Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда бетоб қизалоқни даволатиш учун ёрдам пули сўраб, ўзгаларнинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди

Хоразмда бетоб қизалоқни даволатиш учун ёрдам пули сўраб, ўзгаларнинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятида яшовчи У.У. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан қизининг фотосурати ижтимоий тармоқларга жойлангани ва унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Хоразм вилоятида яшовчи М.Ш. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.Ш. жабрланувчи У.У.нинг (қиз) жияни номидан аккаунт очиб, унинг фотосурати ва видео тасвирларини ҳамда ўзининг фойдаланувида бўлган банк карталарини унинг номидан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга жойлаган.

М.Ш. жиянини гўёки Ҳиндистонга олиб бориш учун пули етмаганлиги сабабли халқдан ёрдам пули сўраб, алдаш йўли орқали фуқароларнинг хайрия тариқасида ўтказган пулларини ўзлаштириб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 22:45 21.06.2024. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!