Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси нега тугатилди?

A A A
Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси нега тугатилди?

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати хабар тарқатди.  

Манба берган хабарда қайд қилинишича, Улуғбек Раҳматуллаев билан тузилган лицензия битими талаб ва шартлари бузилган.

Шу сабабли ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан 2018 йил 27 июндан тугатилган.

Manba: xs.uz

Киритилди: 12:50 27.06.2018. Ўқилди: 2529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар