Эроннинг олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳини Байрутдаги қароргоҳига уюштирган зарбаларини қоралаб, буни Исроилнинг "узоқни кўра олмаслик ва аҳмоқона сиёсати"нинг яна бир намунаси деб атади.
Аввалроқ Reuters агентлиги Теҳрондаги манбаларига таяниб, Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ҳизбуллоҳ гуруҳи етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан Хоманаий атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ва у “хавфсиз жойга” кўчирилгани ҳақида хабар берган эди.