Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоманаий ислом мамлакатларига мурожаат қилди

Хоманаий ислом мамлакатларига мурожаат қилди

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий барча исломий мамлакатларни Исроил билан сиёсий муносабатларни чеклашга ва у билан иқтисодий алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда у Теҳронда бўлиб ўтган «Ислом бирлиги» халқаро конференциясида маълум қилди. Хоманаийнинг сўзларини унинг матбуот хизмати келтирмоқда.

«Бугун сионистик режим уятсиз ва очиқдан-очиқ жиноятлар содир этмоқда», деди Хоманаий Исроилнинг Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги қирғини ҳамда Ливан ва Суриядаги ҳужумларига тўхталиб.

Унинг фикрича, Исроил бу жиноятларни содир этишда давом этмоқда, чунки ислом жамоаси «ички кучидан фойдаланмайди». «Ислом олами сионистик режим билан сиёсий алоқаларни чеклаб қўйиши, матбуотда унга нисбатан босимни кучайтириши ва мазлум Фаластин халқи томонида қатъий эканини очиқ кўрсатиши керак», - дея қўшимча қилди Хоманаий.

Биринчи қадам сифатида Эрон олий раҳбари исломий мамлакатларни Исроил билан «иқтисодий алоқаларни бутунлай узишга» чақирди.

Киритилди: 16:30 22.09.2024. Ўқилди: 1787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!