Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хоманаий ворисларини тайёрламоқда

Хоманаий ворисларини тайёрламоқда

Эрон Олий раҳбари Али Хоманаи Исроил тажовузи оқибатида ўлдирилиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда The New York Times нашри эронлик амалдорлар орасидаги манбаларга таянига ҳолда хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Хоманаи аллақачон уч нафар эҳтимолий ворис номзодини белгилаб қўйган. Илгарги тахминларга зид равишда, бу рўйхатда унинг ўғли Можтабо Хоманаи йўқ. Можтабо КХИР (Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси) билан яқин алоқаларга эга бўлишига қарамай, Олий раҳбар бошқа номзодларни танлаган.

NYT суҳбатдошларининг айтишича, Хоманаи ўз ҳаётига таҳдид шунчалик жиддий деб биладики, сўнгги кунларда мустаҳкамланган бункердан чиқмаяпти. У барча электрон алоқа каналларини узиб қўйган ва яқин ҳарбий қўмондонлар билан фақат ишончли воситачи орқали мулоқот қилмоқда. Ворис масаласи билан бирга, у юқори лавозимли амалдорлар ҳалок бўлса, уларнинг ўрнини босадиган альтернатив тайинловларни ҳам тайёрлаб қўйган.

Нашр таъкидлашича, эронлик сиёсий элита турли сценарийларга, жумладан АҚШнинг тўғридан-тўғри аралашувига тайёргарлик кўрмоқда. NYT хабарига кўра, Хоманаи ҳокимиятни тез ва назорат остида топшириш учун ҳаракат қилмоқда. Олий раҳбарни тайинлаш ваколатига эга бўлган Мутахассислар Ассамблеясига қисқа муддат ичида уч номзоддан бирини танлаш вазифаси юклатилган.

Шу билан бирга, Эрон ҳукумати мамлакат ичида диверсия фаолияти борлигини маълум қилди. Уларнинг айтишича, Эрон ҳудудида Исроил агентлари ва маҳаллий ҳамкорлар фаолият юритмоқда, улар энергетика ва мудофаа объектларига дронлар орқали ҳужум уюштирмоқда.

Шу муносабат билан Эрон Разведка вазирлиги зудлик билан махсус кўрсатмалар чиқарди. Юқори мартабали амалдорларга мобил телефонлар ва бошқа электрон алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланган. Раҳбарларга вақтинча ер ости бошпаналарида қолиш буйруғи берилган.

NYT маълумотларига кўра, Теҳроннинг асосий хавотирлари орасида Хоманаи ўлдирилиши, муҳим инфратузилмалар – электр станциялари, нефтини қайта ишлаш заводлари, тўғонларга ҳужумлар ва АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий аралашуви бор.

Киритилди: 13:25 22.06.2025. Ўқилди: 1036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!