Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Холанд Гвардиоланинг кетишига муносабат билдирди

Холанд Гвардиоланинг кетишига муносабат билдирди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг кетиши ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик мутахассис жорий мавсум якунланганидан кейин "шаҳарликлар"ни тарк этади.

"Майдонда Пепнинг “суҳбатлари”ни соғинаман", — деб ёзди норвегиялик тўпурар ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа олти марта Англия Премьер лигаси чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, УЕФА Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб бўлди.

АПЛнинг сўнгги турида "Манчестер Сити" "Астон Вилла"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: Бугун 16:40. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!