Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хивада “Қовун сайли” ўтказилади

Хивада “Қовун сайли” ўтказилади

Мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш, жумладан, Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида жорий йилнинг 8–10 август кунлари Хива шаҳрида — “Ичан қалъа” ва “Арда Хива” мажмуа(лари)да анъанавий “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтади.

Туризм қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган фестиваль доирасида вилоятнинг шаҳар-туманлари ўз ҳудудларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдосини ўтказади. Павилонлар ҳудудий ранг-баранглик асосида байрамона bezатилади.

Шунингдек, театрлаштирилган саҳналар, қўғирчоқ театри ва миллий либослар намойиши, миллий таомлар, Хоразм нонлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, бадиий жамоалар, фольклор гуруҳларининг жонли ижро чиқишлари, маҳорат дарслари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилади.

“Қовун сайли”да фаол иштирок этганлар турли номинациялар асосида Хоразм вилояти ҳокимлиги ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Фестивальнинг асосий тадбирлари маҳаллий ва хорижий юлдузлар иштирокидаги гала концертлар билан 8–9 август кунлари “Ичан қалъа” ва 10 август куни “Арда Хива” туризм мажмуа(си)да бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 11:01. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!