Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Хивада “Марказий Осиё – Хитой” иқтидорлар форуми ўтказилди

Хивада “Марказий Осиё – Хитой” иқтидорлар форуми ўтказилди

“Бутунжаҳон ёшлар фестивали – 2024” доирасида Хива шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” иқтидорлар форуми ўтказилди.

Тадбирга Марказий Осиё ва Хитойдан ёш тадқиқотчи олимлар, Осиё мамлакатларининг энг фаол ёшлари ташриф буюриб, ўзаро тажриба алмашди, Ўзбекистонда ёшларга яратилаётган имкониятлар билан яқиндан танишди.

Форум доирасида Инновациялар миллий офиси томонидан “Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит инновациялари” мавзусида панель муҳокамаси ўтказилди. Ушбу панель муҳокамаси барқарор ривожланиш ва экологик инновациялар ўртасидаги муҳим муносабатларни ўрнатишда муҳим аҳамият касб этади.

Фестиваль иштирокчилари учун Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси бўйлаб саёҳат ташкил қилинди.

Киритилди: 09:14 29.06.2024. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!