Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойнинг янги харитаси эълон қилинди. Россия ва Ҳиндистон ҳудудлари Хитой таркибига киритилди

Хитойнинг янги харитаси эълон қилинди. Россия ва Ҳиндистон ҳудудлари Хитой таркибига киритилди

Хитойнинг “Стандарт хариталар картографик хизмати” давлат сайти 2023 йилга мўлжалланган янги, расман тасдиқланган географик хариталар тўпламини чиқарди. Унда Россия ҳудудларининг бир қисми Хитой таркибига киради, деб ёзади tengrinews.kz.

Гап Aмур дарёсида жойлашган, Россия ва Хитой ўртасида 2008 йилда тузилган шартнома асосида бўлинган Болшой Уссурий ороли ҳақида бормоқда. Харитада орол мамлакатнинг энг шарқий нуқтаси сифатида алоҳида қайд этилган.

“Намунавий харита Хитой ва дунёнинг бошқа мамлакатлари чегараларини лойиҳалаш бўйича миллий стандартларга мувофиқ тузилган”, — дейилади изоҳда.

Янги расмий карталар тўплами янгиликлар, китоблар, реклама материалларида иллюстрация сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган. Улардан маълумот базаси харитаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин, деб таъкидлади хизмат.

Хитой Жанубий Тибет деб атайдиган Ҳиндистоннинг Aруначал-Прадеш штати ва 1962 йилги уруш пайтида Хитой томонидан босиб олинган Ладахдаги Оқсай Чин чегара ҳудуди ҳам янги географик харитада Хитой ҳудуди таркибига кирди, деб ёзади “РИA Новости”.

Ҳиндистон Хитойга бир неча бор “Aруначал-Прадеш Ҳиндистоннинг ажралмас қисми бўлган ва шундай бўлиб қолади”, деб бир неча бор таъкидлаган. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Aриндам Багчи Пекинга хаританинг чиқарилишига кескин норозилик билдирди.

Харитада, шунингдек, Хитойнинг Тайван оролига даъвоси ва Хитойнинг Жанубий Хитой денгизининг катта қисмига даъвосини ифодаловчи "тўққиз чизиқли чизиқ" кўрсатилган.

Киритилди: 11:42 30.08.2023. Ўқилди: 9017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!