Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида тошқин етти кишининг ҳаётига зомин бўлди

Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида тошқин етти кишининг ҳаётига зомин бўлди

Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясидаги тоғ дарёсида содир бўлган сув тошқини етти кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар берди якшанба куни минтақа фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

“Ҳозиргача етти киши ҳалок бўлди”, — дейилади Weibo агентлиги постида. Шанба куни маҳаллий ҳукумат тўрт кишининг ўлганини хабар қилди.

Расмийлар қанча одамни сув оқими олиб кетгани ҳақида аниқ маълумот бермаяпти, қидирув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 09:28 14.08.2022. Ўқилди: 1204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!