Хитойнинг энг бой одамларидан бири Цзо Хуй вафот этди.
Манбага кўра, миллиардер 50 ёшда эди. Унинг ўлимига касалликнинг кутилмаган даражада кучайиши сабаб бўлган.
Хуй - уйларни сотиш ва ижарага бериш бўйича Хитойнинг энг йирик онлайн платформасининг асосчиси ва раҳбари. "Форбес" Хуйнинг бойлигини 14 миллиард долларга баҳоламоқда.