Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитойнинг 54 та шаҳрида ҳаво ифлосланди

A A A
Хитойнинг 54 та шаҳрида ҳаво ифлосланди

Хитойнинг камида 54 шаҳри, шу жумладан, энг йирик агломерация «Пекин- Тяньцзинь-Хэбей»да ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланганлиги тўғрисида огоҳлантириш тарқатилди. 

54 та шаҳарнинг 47 та аҳоли пунктида ҳавонинг ифлосланиш даражаси «тўқ сариқ» даража, яна еттитасида – «сариқ» даража деб эълон қилинди.

Мамлакат марказидаги Пекин ва Тяньцзин шаҳарларидан ташқари Хэбэй, Хэнань, Шаньси, Шэньси ва Шаньдун провинцияларида ҳам кучли тутун кутилмоқда.

Хитойнинг ушбу ҳудудларида ифлослантирувчи моддаларнинг тўпланишига олиб келадиган ноқулай об-ҳаво шароити 18 ноябргача давом этади.

Пекин шаҳрининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаментининг маълумотларига кўра, ҳозирги куз-қиш даврида энергетика, саноат, транспорт инфратузилмаси ва бошқа соҳаларда ҳавонинг ифлосланишига қарши курашиш бўйича комплекс мақсадли чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 23:21 16.11.2020. Ўқилди: 2027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар