Хитойда юздан ортиқ провинция сув тошқини ва кўчкилар хавфи остида қолмоқда. Иқлимшунослар яқин кунларда мамлакатда яна кучли ёмғир ёғишини кутишмоқда.
Шаҳар ва шаҳарчаларда тайёргарлик даражаси оширилган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, бу йил мамлакатда 20 дан ортиқ оғир ёмғир ёққан ва бу 2013 йилдан бери кузатилган ҳолатлар ичида рекорддир.
Сув тошқини туфайли саккиз юз гектардан ортиқ қишлоқ хўжалик ерларига зарар етган. Моддий зарар эса уч миллиард долларга баҳоланмоқда.