Хитой компартиясининг ташкил топганига 100 йил тўлди.
Мамлакатда Коммунистик партия юбилейига бағишлаб мушаклар отилган, байрам тадбирлари уюштирилган.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин байрамда сўзга чиқиб: "Фақат социализмгина Хитойни сақлайди ва фақат социализм хитойликлар характерига мос равишда мамлакатни ривожлантира олади", деган.
Си Цзиньпин ҳеч кимга Хитойга нисбатан бирор ёмон ҳаракат қилиш имкони берилмаслигини, агар кимдир бунга журъат қилса, унда 1,4 млрд хитойлик қурган Буюк Хитой девори қошида қонга ботган боши қолишини айтган.
Хитой компартияси 1921 йилда тузилган, бундан 72 йил олдин ҳукумат тепасига келган. Унинг 100 йиллигига кучли тайёргарлик кўрилган. Aпрелдан бери кинотеатрларда ҳафтасига камида 2 марта пропаганда фильмлари қўйилган. Уларни "қизил филмлар" деб ҳам аташади. Худди шундай "қизил қўшиқлар" ҳам эфирга узатиляпти.