Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойлик олимлар Ойда сув топди

Хитойлик олимлар Ойда сув топди

Хитойлик олимлар 2020 йилда “Чанъе-5” автоматик сайёралараро станцияси томонидан Ерга етказилган Ой тупроғи намунасида сув топди. Бу ҳақда Science Advances 7 январь, жума куни ёзди.

"Биз “Чанъе-5” қўнувчиси томонидан олинган 0,48 дан 3,2 микрометргача бўлган акс эттириш спектрларидаги маълумотларга асосланган натижалар таҳлилини нашр этмоқдамиз. Бизнинг тахминимизча, Ой тупроқ намунасида 120 ппм сув бор, бунинг аксарияти қуёш шамоли туфайли содир бўлади", - дейилади илмий материалда.
Олимларнинг қайд этишича, тупроқ Ойдаги “Бўронлар океани” ҳудудининг шимолий қисмида тўпланган.

Бўронлар океани - Ойнинг кўринадиган томонининг ғарбий қисмида жойлашган энг катта ой денгизи. Бўронлар океанининг шимолдан жанубгача узунлиги 2500 км, эгаллаган майдони 4 миллион км². У тартибсиз шаклга эга. Бошқа ой денгизлари сингари, Бўронлар океани ҳам қаттиқлашган базалт лава билан тўлдирилган текисликдир.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Ойни тадқиқ қилиш дастурининг тўртинчи босқичини тасдиқлаганди. У бир қанча миссияларни, жумладан, кейинги ўн йилликда Ойда тадқиқот станциясининг прототипини яратишни ўз ичига олади.

Киритилди: 11:06 08.01.2022. Ўқилди: 3805 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!