Хитойлик 98 ёшли Жанг Ҳенхиан "Кунг-фу" буви номи билан танилган.
У Шаолин боксининг Хиао Ҳонг Қуан тури билан шуғулланади. Қариб қолганига қарамай маҳаллий мусобақаларда қатнашади. У кунг-фуни болалигида оила-аъзоларидан ўрганган.
"Жанг санъати билан шуғулланишни 5 ёшимдан бошлаганман. Ҳар куни қўлларимни букиш, ҳаракатлантириш машқларини бажарадим. Ёшим ўтган бўлса ҳам ҳали кучлиман", дейди кунг-фу устаси.