Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойдаги ультрамарафонда рекордчи ҳам ҳалок бўлди

A A A
Хитойдаги ультрамарафонда рекордчи ҳам ҳалок бўлди

Хитойда ультрамарафонда ҳалок бўлганлар орасида миллий рекордчи Лян Цзин ҳам бор.

Aввалроқ қурбонлар сони 21 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.

2014 йилда Цзин мамлакатда биринчи бўлиб 12 соатлик ультрамарафон мусобақасини ўтказди. Шу вақт ичида у 149,5 километрни босиб ўтишга муваффақ бўлди. Тўрт йил ўтиб, у рекордини янгилади, 12 соат ичида 151,2 километрни босиб ўтди.

Маълумот учун, 100 км масофага югуриш пойгаси 22 май, шанба куни эрталаб Гансу провинциясининг Байинь шаҳри яқинида бошланди. Мусобақа давомида ҳудудда об-ҳаво кескин ўзгариб кетди: бўронли шамол кўтарилиб, дўл ва совуқ ёмғир иштирокчиларни қийин ҳолатга солди. Ҳарорат нол даражага тушди. Натижада пойга тўхтатилди, 172 иштирокчидан 151 киши дарҳол эвакуация қилинди.

Киритилди: 13:56 23.05.2021. Ўқилди: 3442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар