76 ёшли хитойлик аёл ёввойи тўнғиз қурбонига айланди.
Бу ҳақда Need to Know хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, 24 ноябрь куни овчилар ёввойи ҳайвонлар Хитойнинг бир қишлоғидаги экинларни бузганлиги сабабли тўнғизларни отиб ташлашга кетган. Итлар тўнғизнинг изига ёпирилиб, уни қувлай бошлашди. Охир-оқибат, тўнғиз қишлоққа югуриб келди.
Шу пайт маҳаллий аёл итларнинг вовуллашини эшитиб, эшик олдига чиқди. Тўнғиз унга ташланди. Аёл тўқнашув ва йиқилиш оқибатида жиддий тан жароҳати олган. Шунингдек, тўнғиз ерда ётган аёлга ўткир тишлари билан ҳамла қилишга улгурган. Жароҳатлар ўлимга олиб келди.