Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Чунцин муниципалитетида содир бўлган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди.
Xinhua агентлиги хабар беришича, бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 50 киши бедарак йўқолган, яна 10 киши жароҳатланган.
Қидирув-қутқарув ишлари ва вайроналарни олиб ташлаш давом этмоқда. Расмийлар шунингдек, қурбонларнинг оилаларига ёрдам кўрсатмоқда ва округ бўйлаб хавфли геологик ҳудудларни ўрганмоқда.
17 июль куни эрталаб, узоқ давом этган кучли ёмғирдан сўнг, Чунцин муниципалитетидаги Уцзян дарёси яқинида кўчки содир бўлди ва 10 та турар-жой биноси кўмилди.