Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитойда момақалдироқ ва кучли шамол 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Хитойда момақалдироқ ва кучли шамол 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Хитойнинг марказий Хубэй провинциясининг шарқий қисмида содир бўлган момақалдироқ ва кучли конвектив тизимлар натижасида ўн бир киши ҳалок бўлди ва бир киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги вилоят расмийларига таяниб хабар бермоқда.

Экстремал об-ҳаво шароити ҳудудда 22 та бинони вайрон қилди ва яна 4855 та бинога зарар етказди, 331 нафар аҳоли жароҳат олди.

Вилоятда кенг кўламли қутқарув ва гуманитар операциялар бошланди ва иккиламчи офатларнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

Душанба куни Хуанши, Хуанган, Эчжоу ва Сяньниннинг шаҳарларида момақалдироқ ва кучли шамоллар кузатилди, иккита шаҳарда кучли шамоллар 13-тоифага етди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, баъзи ҳудудларда торнадолар пайдо бўлган.

Киритилди: 10:45 07.07.2026. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!