Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитойда маҳаллий аҳоли яна норозилик намойишларига чиқди

Хитойда маҳаллий аҳоли яна норозилик намойишларига чиқди

Хитойнинг Урумчи шаҳрида кўп қаватли уйдаги ёнғин 44 кишининг ҳаётига зомин бўлганидан кейин маҳаллий аҳоли норозилик намойишларига чиқди. Ковид чекловлари туфайли уйнинг эшиклари ташқаридан қулфланган эди.

Ланьчжоу, Чжэнчжоу ва бошқа шаҳарларда ҳам намойишлар ўтказилди. Одамлар чекловларни юмшатишни, савдо марказлари, мактаб ва ресторанларни очишни ҳамда ковид марказлари қуришни тўхтатишни талаб қилмоқда. Ҳукумат, ўз навбатида, норозиликни бостириш учун шаҳарларга ҳарбий техникалар киритган.

Киритилди: 17:10 27.11.2022. Ўқилди: 2505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!