Сўнгги бир кун ичида Хитойда коронавируснинг 105 та янги ҳолати тасдиқланди. Уларнинг 61тасида касаллик фаол, 44тасида эса белгисиз кечмоқда, дея хабар беради давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси.
Шу билан бирга, 61 та фаол ҳолатдан 41 таси Шинжон-Уйғур автоном вилоятида, 14 таси Ляонин провинциясида ва иккитаси Жилин вилоятида аниқланган, қолган 4 таси чет элдан "келтирилган".
Умуман олганда, пандемия даврида Хитойда 83,891та коронавирус инфекцияси аниқланган, аммо касалликни белгисиз ўтказаётган беморлар ушбу статистикага кирмайди. Aйни пайтда 339 бемор касалхоналарда қолмоқда. Мамлакатда Covid-19 натижасида вафот этганларнинг умумий сони 4634 нафарни ташкил қилади.