Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони кундан-кунга ўсмоқда 

A A A
Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони кундан-кунга ўсмоқда 

Хитойда коронавируснинг янги тасдиқланган ҳолатлар сони икки кундан бери 100 тадан ошмоқда. Хитой Давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълумотларига кўра, охирги кун давомида (29 июльда) мамлакатда 102 та тасдиқланган коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди, жумладан, 96 таси Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида, бештаси Ляонинг провинциясида ва биттаси Пекин шаҳрида қайд этилган.

«Шинжонда 414 та COVID-19 юқтириш ҳолати тасдиқланган, шу жумладан, Урумчида 412 та, симптомсиз 143 киши (Урумчида 140 киши) қайд этилган. 12 мингдан ортиқ одам тиббий назорат остида», - дейилади Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг ахборотида.

Хитойда жами коронавирус инфекциясининг 84 165 та тасдиқланган ҳолати мавжуд, ундан 78 957 киши даволанди. Вирус 4634 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Ҳозирги кунда 547 бемор стационарда даволанмоқда (33 нафари оғир аҳволда).

Эслатиб ўтамиз, кеча Шинжонда рекорд даражадаги коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилганди.

Киритилди: 10:55 30.07.2020. Ўқилди: 3751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар