Хитойнинг шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясидаги кимё заводи портлади. Натижада бир киши ҳалок бўлди ва яна икки киши бедарак йўқолди, деб хабар қилмоқда Синьхуа янгиликлар агентлиги.
Ҳодиса шанба куни кечқурун Aнта шаҳрида содир бўлган, тўрт киши яраланган, бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши бедарак йўқолган.
Хабар қилинишича, ёнғин шанба куни эрталабгача ўчирилган.
Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги вакиллари ҳудудни зарарли моддалар билан ифлосланиш эҳтимолини текширмоқда, фавқулодда вазият сабаблари ўрганилмоқда.