Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитойда ишсизлик даражаси 5,2 фоизга етди

Хитойда ишсизлик даражаси 5,2 фоизга етди

Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.

Чакана савдо ўсиши йил бошидан буён энг паст даража — 3,7 фоизни ташкил қилди. Инвестициялар суръати 1,6 фоизгача пасайди, ишсизлик даражаси эса 5,2 фоизга етди. Саноат ишлаб чиқариши ноябрдан буёнги энг ёмон кўрсаткич — 5,7 фоизлик йиллик ўсишни қайд этди.

Сўнгги 20 йил ичида илк бор янги юандаги кредитлар ҳажми қисқарди. Шу билан бирга, саноат, кўчмас мулк ва инфратузилмага инвестициялар бир вақтнинг ўзида пасайди. BNP Paribas бу ҳолатни «жуда ноёб» деб баҳоламоқда.

Субсидиялар ҳам талабни рағбатлантиришда аввалгидек самара бермаяпти — электроника, мебел ва автомобиль савдоси камайган. Экспертлар талаб ва таклифдаги импульс йўқотилаётганини таъкидламоқда.

Пекин ҳозирча кенг кўламли иқтисодий рағбатлантириш чораларини қўллаётгани йўқ, балки тармоқлардаги нарх урушларига қарши курашиш ва аниқ йўналтирилган чораларга эътибор қаратмоқда. Бироқ август ойи кўрсаткичлари янада ёмонлашса, қўллаб-қувватлаш чоралари сентябр охиридаёқ кучайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз Қозоғистон ЯИМ кўрсаткичи бўйича Россияни ҳам ортда қолдириб, жон бошига ЯИМ 14 770 долларни ташкил этган.

Киритилди: 16:53 15.08.2025. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!