Хитойда ёввойи ҳайвонлар сотиладиган бозор йўқ. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Генг Шуанг маълум қилди.
Шу билан бирга, у "Хитойда сиз кўпинча янги гўшт, балиқ, сабзавот, денгиз маҳсулотлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиладиган деҳқон бозорлари ва денгиз маҳсулотлари бозорларини кўришингиз мумкин", деб тан олди.
Унинг эслатишича, Хитойда ёввойи ҳайвонлар савдоси ноқонуний ҳисобланади ва бунга алоқадор шахслар жавобгарликка тортилади.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойдан ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг гўшти сотиладиган бозорларни ёпишни талаб қилганди.