Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойда гуманоид робот рекорд ўрнатди

Хитойда гуманоид робот рекорд ўрнатди

Хитойда ишлаб чиқарилган гуманоид робот мамлакатнинг шарқий қисмидаги шаҳарлар орасида 106 километр масофани тўхтамасдан босиб ўтиб, Гиннеснинг рекордини ўрнатди. Бу ҳақда China Daily Asia хабар берди.

Бу хабар Гиннеснинг рекордлар китоби веб-сайтида ҳам эълон қилинди.

Шанхайнинг Agibot компанияси томонидан ишлаб чиқилган А2 роботи 10 ноябрь кечаси Сучжоудан йўлга чиқди ва 13 ноябрь куни эрта тонгда Шанхайдаги Вайтан соҳилига етиб келди. Тез алмаштириладиган батарея тизими роботга 106 километр 286 метр масофани босиб ўтишига ёрдам берди ва у маррага шикастланмасдан етиб келди.

Ишлаб чиқувчи крмпаниянинг сўзларига кўра, зарурий жиҳозлар роботга қийин шароитларда муваффақиятли ҳаракатланиш имконини берди.

Шанхайга етиб келгач, рекордчи қаҳрамон журналистларга ўз саёҳатини “машина ҳаётидаги унутилмас тажриба” деб таърифлади ва ҳазил билан “унга янги пойабзал керак бўлиши мумкин” деб ишора қилди.

Киритилди: 21:05 24.11.2025. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!