Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда автобус портлади: қурбонлар бор

A A A
Хитойда автобус портлади: қурбонлар бор

Портлаш шанба куни Шэньян шаҳрида (Шимоли-Шарқий Хитой, Ляонинг провинцияси маркази) автобусда содир бўлди. “Хуанцю шибао” газетасининг ёзишича, бир неча йўловчи жароҳатланган.

Портлаш маҳаллий вақт билан 17:52 да автобус Хуангу туманидаги Хуанхэ дацзе проспекти ва Ниншанлу кўчаси кесишмасида бўлганда содир бўлган.

Салонда кучли портлаш натижасида ҳаво тўлқини деразаларни синдириб юборган ва автобуснинг кузовини шикастлаган. Гувоҳларнинг видеотасвирларида қонга беланган икки эркакни кўриш мумкин.

Полиция маълумотларига кўра, бир киши ҳалок бўлган, 42 киши яраланган.

Киритилди: 17:30 13.02.2022. Ўқилди: 3877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар