Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойда 3 фарзандлиликка рухсат берилди

A A A
Хитойда 3 фарзандлиликка рухсат берилди

Хитойда 1979 йилда фақат 1 нафар фарзанд кўришга, 2016 йилда эса 2 нафар фарзандли бўлишгагина рухсат бор эди. Яқинда 3 фарзанд кўришга ҳам рухсат берилди.

Бу Хитойда аҳоли сони ўсиши кескин пасайгани билан боғлиқ. Ўтган йили Хитойда 12 млн чақалоқ туғилган, 2016 йилда эса 18 млн туғилиш қайд этилганди.

Хитойда фарзандга чеклов қўйилган 40 йилликда аёллар мажбурий аборт қилдиришга, бирдан ошиқ бола кўрганлар жарима тўлашга, ишини йўқотишга мажбур бўлган. Масалан, режиссёр Чжан Йимоу 2014 йилда 3 фарзандли бўлгани учун $1,2 млн жарима тўлаган.

Энди одамлар ҳукумат кўп фарзанд кўришни хоҳлаган, лекин бор-йўғи 1 фарзандли бўлиб, психологик травма олганларга товон пули тўлашни талаб қилишмоқда.

Киритилди: 20:36 02.06.2021. Ўқилди: 3082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар