Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой ядровий қуролларини кўпайтирмоқда

Хитой ядровий қуролларини кўпайтирмоқда

Хитой АҚШ томонидан бўладиган таҳдид эҳтимоли ўзгаргани сабабли ядровий қуролларини кўпайтиришни тезлаштирди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, "Хитой ядровий арсеналини кучайтиришни АҚШнинг Тайван туфайли юз бериши мумкин бўлган низога бевосита қўшилишини тийиб турувчи восита сифатида кўрмоқда".

Бундан ташқари, Хитой "Вашингтон мамлакат ҳукуматини ағдаришга уриниши мумкинлигидан хавфсирамоқда".

Шу билан бирга, Хитой ядровий қуролдан биринчи бўлиб фойдаланиш ниятида эмас, деб ёзади газета.

Манбаларга кўра, Хитой ҳарбийлари ўз ядровий қуролларини АҚШнинг эҳтимолий зарбасини самарали тўхтата олиш учун эскирган деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 22:00 10.04.2022. Ўқилди: 5676 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!