Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой Ўзбекистонга Қозоғистонни айланиб ўтадиган транспорт йўлаги очди

Хитой Ўзбекистонга Қозоғистонни айланиб ўтадиган транспорт йўлаги очди

Хитой очган янги транспорт йўлагида юкларни Қозоғистонни айланиб ўтган ҳолда Ўзбекистонга етказиш имконияти пайдо бўлди. The Global Times нашрининг хабар беришича, илк юк поезди 5 июнь куни Ганьсу провинциясининг Ланьчжоу шаҳридан Тошкент сари йўлга тушган. 

Йўналиш Қирғизистон ҳудуди орқали ўтади. Поезд Қашқаргача боради ва у ердан юклар автомобилда Қирғизистоннинг Иркештом шаҳрига, у ердан эса Ўшга олиб борилади. Ўшда яна поездга ортилган юклар Тошкентга етказилади.   

Ланьчжоудан йўлга чиққан илк поездда умумий қиймати 2,6 миллион долларга тенг электр жиҳозлари бор.  Хитойга эса Ўзбекистондан қарийб 1 миллион долларлик – 525 тонна ип газлама жўнатилади. 

Янги транспорт йўлагининг узунлиги 4320 километрга тенг, юк ташиш учун 7-10 кун керак бўлади. Янги йўлак Қозоғистон ҳудуди (Хоргос) орқали ўтган йўналишдан 300 километр қисқароқ

Киритилди: 09:40 06.06.2020. Ўқилди: 5487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!